Ўзбекистонда 4 ойда 417,5 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-апрель ойларида 417,5 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.
Мазкур даврда айрим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:
- Кўмир – 1,3 млн тонна;
- Нефть – 209 минг тонна;
- Дизель – 381 минг тонна;
- Табиий газ – 12,6 млрд куб.м;
- Газ конденсати – 319,3 минг тонна;
- Автомобиль двигателлари – 80,6 минг дона.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-март ойларида 313,2 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.