Ўзбекистонда 215 та олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистонда фаолият юритаётган олий таълим муассасалари сони 215 тани ташкил этган (филиаллар билан бирга).

ОТМ
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Уларнинг сони аввалги ўқув йили бошига нисбатан 7 тага камайган.

Нодавлат олий таълим муассасалари сони 97 тани ташкил қилган.

Ҳудудлар кесимида олий таълим муассасалари сони қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри — 98 та
  • Тошкент вилояти — 19 та
  • Самарқанд вилояти — 14 та
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 11 та
  • Бухоро вилояти — 11 та
  • Андижон вилояти — 9 та
  • Қашқадарё вилояти — 9 та
  • Фарғона вилояти — 9 та
  • Сурхондарё вилояти — 8 та
  • Хоразм вилояти — 8 та
  • Наманган вилояти — 6 та
  • Жиззах вилояти — 5 та
  • Навоий вилояти — 5 та
  • Сирдарё вилояти — 3 та

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган олий таълим муассасаларининг (филиалларни ҳам ҳисобга олганда) умумий сони 222 тани ташкил этди.