11:44, 30 Май 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда 10 йил ичида фаолият юритаётган ОТМлар сони 153 тага кўпайган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган олий таълим муассасаларининг (филиалларни ҳам ҳисобга олганда) умумий сони 222 тани ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2015/2016 ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда 153 тага ёки 3,2 баробарга ортган.
Олий таълим муассасалари сони йиллар кесимида қуйидагича:
- 2015/2016 ўқув йили – 69 та
- 2016/2017 ўқув йили – 70 та
- 2017/2018 ўқув йили – 72 та
- 2018/2019 ўқув йили – 98 та
- 2019/2020 ўқув йили – 119 та
- 2020/2021 ўқув йили – 127 та
- 2021/2022 ўқув йили – 154 та
- 2022/2023 ўқув йили – 191 та
- 2023/2024 ўқув йили – 219 та
- 2024/2025 ўқув йили – 222 та
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ОТМ битирувчилари сони 10 йилда 3,2 баробарга ошгани ҳақида хабар берган эдик.