Ўзбекистонда 21 минг тоннадан зиёд балиқ овланди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 21,3 минг тонна балиқ овланган.

балиқчилик
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 6,1 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида овланган балиқ ҳажми қуйидагича:

  • Хоразм вилояти — 4,5 минг тонна
  • Жиззах вилояти — 3,5 минг тонна
  • Тошкент вилояти — 3,3 минг тонна
  • Андижон вилояти — 1,7 минг тонна
  • Навоий вилояти — 1,5 минг тонна
  • Сирдарё вилояти — 1,3 минг тонна
  • Наманган вилояти — 1,2 минг тонна
  • Фарғона вилояти — 1,0 минг тонна
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 0,9 минг тонна
  • Бухоро вилояти — 0,9 минг тонна
  • Сурхондарё вилояти — 0,6 минг тонна
  • Қашқадарё вилояти — 0,5 минг тонна
  • Самарқанд вилояти — 0,5 минг тонна

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонда жами 3,3 млн кв.м якка тартибдаги турар жойлар фойдаланишга топширилган.