Ўзбекистонда 2026 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 50 йил бўлган машиналардан фойдаланиш тақиқланади

TASHKENT. Kazinform — Йўлларда ҳаракат иштирокчилари хавфсизлигини ишончли таъминлаш ҳамда ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсад қилинган, деб хабар беради ЎР Адлия вазирлиги.

эски машиналар
Фото:yandex.kz

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ 2026 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарилганлигига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади ҳамда улар давлат рўйхатидан чиқарилади (“антиквар” автомототранспорт воситалари бундан мустасно).

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда мактаб ўқувчилари (жумладан, маҳалла ёшлари) ўртасида йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи “Яшил чироқ” мусобақаларини уч босқичда ўтказилишини ташкил этади.

“Яшил чироқ” мусобақалари ҳамда “Энг намунали йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланган ҳудуд” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 8 ойда 29,9 мингта Tracker ишлаб чиқарилган.

Сўнгги хабарлар