Ўзбекистонда 1 йилда метрополитен орқали 286 миллиондан зиёд йўловчи ташилган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда метрополитен орқали жами 286,8 млн нафар йўловчи ташилган.

метро
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 6,1 фоизга ошган.

Мазкур даврда метрополитендан бир кунда ўртача 785,6 минг нафар йўловчи фойдаланган.

Ушбу кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича:

  • 2020 йил — 38,8 млн;
  • 2021 йил — 101,8 млн;
  • 2022 йил — 136,7 млн;
  • 2023 йил — 172 млн;
  • 2024 йил — 270,3 млн;
  • 2025 йил — 286,8 млн.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига 1 квадрат километр майдонга ўртача 85,2 киши тўғри келган.

Шунингдек, 2025 йилда Ўзбекистонда 879 599 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Сўнгги хабарлар