Ўзбекистонда 1 йилда 925 километрдан ортиқ сув тармоғи ишга туширилди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда республика бўйича жами 925,1 км сув тармоғи ишга туширилган.

сув тармоғи
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Уларнинг 80,5 фоизи ёки 745 км қишлоқ жойлар ҳиссасига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида ишга туширилган сув тармоғи:

  • Жиззах вилояти — 410,4 км;
  • Фарғона вилояти — 173,4 км;
  • Хоразм вилояти — 81,3 км;
  • Сурхондарё вилояти — 80,1 км;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 70,2 км;
  • Сирдарё вилояти — 41,7 км;
  • Қашқадарё вилояти — 36,6 км;
  • Бухоро вилояти — 31,4 км.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда жами 15,9 млн кв.м турар жойлар фойдаланишга топширилган.

Шунингдек, Ўзбекистонда 2025 йилда 1,2 млн тонна бензин ишлаб чиқарилган.