Ўзбекистон яқин беш йил ичида ЯИМни 160 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда
ТASHKENT. Кazinform — Биз яқин 5 йил ичида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотини (ЯИМ) 160 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки директорлар кенгашининг 9-йиғилишида сўзга чиққан мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди, дея хабар беради Kazinformнинг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.
“Ўтган даврда ялпи ички маҳсулот ҳажми 2 баробар ошиб, биринчи марта 100 миллиард доллардан ошди. Яқин 5 йил ичида бу кўрсаткични 160 миллиард долларга етказишни режалаштирганмиз”, — деди Ш. Мирзиёев.
Президентнинг сўзларига кўра, охирги 4 йил ичида мамлакатда камбағаллик даражаси 23 фоиздан 11 фоизга камайди. Ўзбекистон жорий йилда бу кўрсаткични 9 фоизга, 2030 йилга бориб эса 2 баробарга камайтириш ниятида.
“ Ислоҳотларимиз асоси - тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, барча соҳаларда янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳолининг даромад манбаини ошириш”, – деди Ўзбекистон раҳбари.
Бундан ташқари, Ўзбекистон “яшил” иқтисодиётни ривожлантиришга устувор аҳамият беради. Жумладан, 2030 йилгача “яшил” энергия манбаларининг умумий ҳажмининг 40 фоизини етказиб бериш режалаштирилган.
“Шу нуқтаи назардан, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки 2030 йилгача бутун портфелнинг 50 фоизини иқлим ўзгариши бўйича лойиҳаларга йўналтиради, бу бизнинг мақсадимизга мос келади. Ўзбекистонда “яшил” энергетика бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида банклар етакчи хорижий компаниялар билан биргаликда бу соҳада янги жаҳон стандартларини жорий этади”, — деди Ш. Мирзиёев.
Ўзбекистон президенти форумда сўзлаган нутқида Марказий Осиёда озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув тақчиллиги масаласига алоҳида урғу берди.
“Ўзбекистон бу борада ўз стратегиясини ишлаб чиқди ва яқин 5 йилда сувдан фойдаланиш самарадорлигини 25 фоизга ошириш ҳисобига 15 миллиард куб метр сувни тежаш имконини берувчи лойиҳани амалга оширади. Бироқ, сув муаммосини ҳал қилиш учун бутун минтақа давлатлари ва халқаро молия ташкилотларининг биргаликдаги иши зарур. Шу муносабат билан Осиё инфратузилмавий инвестиция банки билан ҳамкорликда сувни тежовчи технологияларни кенг жорий этиш бўйича минтақавий марказ ташкил этиш ташаббуси билан чиқмоқчиман”, — деди президент.