10:44, 09 Июль 2024 | GMT +5
Ўзбекистон пойтахти дунёнинг энг арзон шаҳарлари рўйхатига киритилди
Ўзбекистон пойтахти Тошкент энг арзон шаҳарлар рейтингида топ-20 ликка кирди. Numbeo дунёнинг энг қиммат ва арзон шаҳарларини эълон қилди.

Рейтингга 218 шаҳар киритилган бўлиб, шаҳарлардаги ҳаёт сифати ва қиймати баҳоланди.
Энг қиммат шаҳарлар рейтингини Швейцариянинг Женева ва Цюрих шаҳарлари бошқармоқда. Бу рўйхатдаги топ-20 ликнинг 12 таси — АҚШ шаҳарлари.
