Ўзбекистон гиламлари қайси мамлакатларга экспорт қилинмоқда
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатга қиймати 2,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 846,7 минг м²гилам экспорт қилган.
“Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 159,7 минг м²га ёки 23,2 фоизга ошган”, - дейилади хабарда.
Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп гилам етказиб берган давлатлар:
Озарбайжон – 388 минг м²;
Қирғиз Республикаси – 206,6 минг м²;
Афғонистон – 183,4 минг м²;
Россия – 24,5 минг м²;
Бошқа давлатлар – 44,3 минг м².