16:55, 11 Август 2022 | GMT +5
«Uzbekistan Airways» авиачипталарга 50 фоиз чегирма эълон қилди
TASHKENT. Kazinform - «Uzbekistan Airways» Мустақиллик байрами муносабати билан 2022 йил 1 сентябрдан 4 сентябргача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларга 50 фоиз чегирма эълон қилди. Бу ҳақда Kazinform компаниянинг Telegram-каналига таяниб хабар беради.

«Ўзбекистон Ҳаво йўллари» МАКнинг маълум қилишича, авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида «Uzbekistan Airways Sales» филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.
Фото: UzA