22:44, 26 Декабрь 2023 | GMT +5
Уй қамоғида ўтирган италиялик ўзини қамоққа олишларини талаб қилди

24 ёшли Марио ёлғиз яшайди ва у кичик жиноятлар учун уй қамоғида.
Байрам арафасида у уйдан қочиб, Сан-Доменико қамоқхонасига борган.
У қишки таътилни ёлғиз ўтказмаслиги учун полициядан жазонинг қолган қисмини қамоқда ўташини сўраган.
Бироқ Марионинг илтимоси рад этилди ва у уй қамоғига қайтарилди, деб ёзади Corriere Della Sera газетаси.
Бунгача Италиянинг Порденоне шаҳрида босқинчилар квартирани тунаб, унинг эгасидан кечирим сўраб ёзув қолдирган.
Жиноятчилар озиқ-овқат сотиб олишга пуллари йўқлигини ёзишган.