Ўтган йили Қозоғистонга қарийб 16 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрди
ASTANА. Кazinform — Қозоғистонга ташриф буюрувчи хорижий сайёҳлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазирлиги Kazinformнинг расмий сўровига жавобан маълум қилди.
— 2025 йилда Қозоғистон Республикасига 15,7 миллион хорижий фуқаро ташриф буюрган, — дейилади хабарда.
Ўтган йили Қозоғистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони бўйича ТОП-10 та мамлакат:
1. Ўзбекистон — 5 590 173 киши;
2. Қирғизистон — 3 545 701 киши;
3. Россия Федерацияси — 3 502 093 киши;
4. Хитой — 968 838 киши;
5. Тожикистон — 883 758 киши;
6. Беларусь — 167 116 киши;
7. Ҳиндистон — 157 845 киши;
8. Туркия — 135 952 киши;
9. Озарбайжон — 96 834 киши;
10. Германия — 95 229 киши.
Мамлакатга ташриф буюрувчи хорижий сайёҳлар сони ҳар йили ортиб бормоқда.
— 2020 йилда Қозоғистонга 2 миллион хорижий сайёҳ, 2021 йилда — 1,3 миллион, 2022 йилда — 4,7 миллион, 2023 йилда — 9,2 миллион, 2024 йилда — 15,2 миллион, 2025 йилда — 15,7 миллион сайёҳ ташриф буюрган, — дейилади расмий жавобда.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонга сайёҳлар асосан қайси давлатлардан келиши ҳақида хабар берган эдик.