US Open: Тимофей Скатов саралаш мусобақасининг финалига чиқди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи, дунё рейтингида 190-ўринни эгаллаб турган 23 ёшли Тимофей Скатов АҚШ очиқ чемпионати финал босқичига йўлланма олди.
Қозоғистонлик теннисчи саралаш баҳсларининг ярим финалида ҳамюрти, дунёнинг 218-ракеткаси Бейбит Жуқаевга қарши кортга чиқишга мажбур бўлди.
Бейбит учрашувни муваффақиятли бошлади - 6:3. Иккинчи сетда, тай-брекда ҳисоб Скатов фойдасига - 7:6 (7:5) бўлди. Учинчи, ҳал қилувчи ўйинда Тимофей ғалаба қозонди – 6:1.
Икки соату 18 дақиқа давом этган баҳсда Жуқаев 13 та эйс ва 4 та брейк-пойнтдан фойдаланди. Скатов 2 та эйс, 4 та брейк (11 та брейк-пойнт) билан ажралиб турди.
Тимофей Скатов саралашнинг финал босқичида дунёнинг 104-ракеткаси, британиялик 29 ёшли Билли Харрис билан куч синашади. Агар у ғалаба қозонса, АҚШ очиқ чемпионатига йўлланма олади.
Ўтган йили Скатов саралаш баҳсларидан ўтиб, биринчи босқичда қатнашган. Яна бир қозоғистонлик, рейтингнинг 207-поғонасида жойлашган Денис Евсеев саралаш баҳсларининг иккинчи ўйинида дунёнинг 130-ракеткаси, нидерландиялик Йеспер де Йонгга ютқазиб қўйди - 3:6, 2:6.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ