US Open: қозоғистонлик теннисчиларнинг рақиблари аниқланди
ASTANA. Kazinform — Нью-Йоркда АҚШ очиқ чемпионатига қура ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қозоғистоннинг эркаклар ўртасида биринчи, дунёнинг 27-ракеткаси Александр Бублик ўзининг илк учрашувида дунё рейтингида 77-ўринни эгаллаб турган хитойлик Цзюнчэн Шанга қарши кортга чиқади.
Дунёнинг 60-ракеткаси Александр Шевченко рейтингда 80-ўринни эгаллаб турган германиялик Доминик Кепфердан ўтиб кетишга ҳаракат қилади.
Тимофей Скатовнинг рақиби кейинроқ аниқланади.
Қозоғистонлик аёллар ўртасида биринчи, дунёнинг 4-ракеткаси Елена Рибакина саралаш баҳслари ғолибларидан бири билан ўйнайди.
Дунё рейтингида 31-ўринни эгаллаб турган Юлия Путинцеванинг рақиби чехиялик 19 ёшли Линда Носкова бўлиб, у рейтингда ўзидан тўрт поғона пастда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина US Open турнирида киядиган либосларини кўрсатгани ҳақида ёзган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ