Уруш фахрийлари ва бугунги кун қаҳрамонлари ҳақида янги китоб нашр этилди

None
ASTANA. Kazinform – Ички ишлар вазирлиги музейида «Буюк дала қаҳрамонлари» номли янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди. У Иккинчи жаҳон урушининг жасур аскарлари ва бугунги тинч кун қаҳрамонларига бағишланган, дея хабар беради Kazinform Polisia.kz сайтига таяниб.

Маълумотнома-энциклопедик тўплам «Қозоғистон ички ишлар органлари ва Миллий гвардия фахрийлари ташкилоти» жамоат бирлашмаси ташаббуси ва ички ишлар вазири Марат Ахметжанов кўмагида чоп этилди.

Тадбирда таниқли космонавт, Халқ Қаҳрамони Тоқтар Аубакиров ва собиқ Ички ишлар вазири, Халқ Қаҳрамони Қайирбек Сулейменовлар иштирок этди.

Фахрий меҳмонларга халқимизга тинчлик-хотиржамлик бахш этган қаҳрамонлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи китобни тақдим этиш шарафи берилди.