Универсиада-2023: Қозоғистон талабалар терма жамоасига бош мураббий тайинланди
Ғалим Мамбеталиев 1965 йилда туғилган. 1980-2002 йилларда Қозоғистон ва Россия терма жамоаларида ўйнаган.
2002 йилдан буён мамлакатда мураббийлик қилиб келади.
Талабалар миллий терма жамоаси 12-22 январ кунлари АҚШнинг Лейк-Плэсид шаҳрида бўлиб ўтадиган қишки Универсиадада иштирок этади.
Қозоғистонлик хоккейчилар Жанубий Корея, Венгрия, Буюк Британия, Словакия ва АҚШ билан куч синашади.
Яна бир гуруҳда Япония, Украина, Швеция, Латвия, Чехия терма жамоалари жой олган.
Ҳар бир гуруҳдан энг яхши икки жамоа плей-офф босқичига йўлланма олади.
Қозоғистон талабалар жамоаси иштирокидаги ўйинлар жадвали:
13 январ, соат 00:00. Жанубий Корея - Қозоғистон
13 январ, 20:30. Қозоғистон - Венгрия
16 январ, соат 07:00. Қозоғистон - Буюк Британия
17 январ, 03:30. Қозоғистон - Словакия
18 январ, 20:30. АҚШ - Қозоғистон.
Қишки Универсиадага дунёнинг 50 та давлатидан 1400 дан ортиқ спортчи ташриф буюриши кутилмоқда. У ерда 12 спорт тури бўйича совринлар учун кураш олиб борилади.
Фото: «Барс» ХК матбуот хизмати
Муаллиф: Адилжан Умбет