Улитау вилоятининг ҳудудига 3 та шаҳар ва иккита туман кирди

ULYTAÝ. Kazinform – Қарағанди вилояти маслихати йиғилишида янги Улитау вилоятининг чегара ҳудуди белгиланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Тегишли қарорга асосан, Улитау вилоятининг ҳудуди 18 миллион квадрат метрни ташкил этади.

Янги вилоятга ҳудудий аҳамиятга эга учта шаҳар - Жезқазған, Қоражал ва Сатпаев, шунингдек, иккита туман Жанаарқа ва Улитау киради.

Қарағанди вилояти таркибига Қарағанди, Балхаш, Саран, Темиртау, Шахтинск ва Приозёрск шаҳарлари, шунингдек етти туман: Абай, Ақтоғай, Буқар Жирау, Қарқарали, Нура, Осакаров ва Шет киради.

Эслатиб ўтамиз, 16 мартда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасида Абай, Улитау ва Жетису вилоятларини ташкил этишни таклиф қилган эди.


Сўнгги хабарлар