Ҳукумат Қозоғистонда Қирғиз маданияти кунларини ўтказишга ёрдам беришга тайёр – ҚР Бош вазири

NUR-SULTAN. Kazinform – Алихан Смаилов Қирғизистон Президенти билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.
None
None

Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Бишкекка амалий ташрифи доирасида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан учрашди. Учрашувда Қозоғистон-Қирғизистон стратегик шериклигини ривожлантириш истиқболлари, хусусан, савдо-иқтисодий, сармоявий ва трансчегаравий ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Алихан Смаилов икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни юқори баҳолаб, Қозоғистон Ҳукумати жорий йилнинг октябр ойида Қозоғистонда Қирғиз маданияти кунларини ўтказишга кўмаклашишга тайёрлигини таъкидлади.

Қозоғистон Бош вазири, шунингдек, Қирғизистон Президентига Ҳукуматлараро кенгашнинг 10-чи йиғилиши якунлари бўйича эришилган келишувлар ҳақида маълумот берди.


Сўнгги хабарлар