15:26, 05 Сентябрь 2022 | GMT +5
Ҳукумат ёнғиндан жабр кўрганларга аввалгисидан ҳам ҳам яхшироқ уйлар қуриб беради – ҚР Президенти
QOSTANAI. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Қостанай вилоятида ўрмон ёнғинлари қурбонлари билан учрашди, деб хабар бермоқда Kazinform БОРТ №1 Telegram каналига таяниб.
Давлат раҳбари Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш штабининг йиғилишидан сўнг ўрмон ёнғинидан жабр кўрган Аманқарағай қишлоғи ҳудудига ташриф буюрди.
Президент Аулиекол қишлоғидаги мактабда жойлашган эвакуация пунктида жабрланган фуқаролар билан учрашиб, гуманитар ёрдам тарқатиш пунктини бориб кўрди.
Жабрланганлар билан учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукумат оғир вазиятдан чиқиш учун барча чораларни кўришини айтди.
«Афсуски, катта ёнғин содир бўлди. Бироқ, тегишли ёрдам кўрсатилади. Биламан, сиз уйсиз қолдингиз. Икки, икки ярим ой ичида Ҳукумат сизларга аввалгидан анча яхши уйлар қуриб беради»
, – деди Давлат раҳбари.
Президент кўнгиллилар билан суҳбатлашиб, уларга кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.
Фото: t.me/bort_01