Уханда яна карантин эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Хитойнинг Ухан шаҳрида яна карантин эълон қилинди. Коронавирус аломатлари бўлмаган тўрт нафар бемор аниқлангандан сўнг, расмийлар шаҳар атрофидаги бир миллионга яқин аҳолидан уйда қолишни талаб қилди, дея хабар бермоқда Kazinform ВВС каналига таяниб.

Цзянся тумани аҳолисига кейинги уч кун давомида уйда қолиш буюрилди.

Икки кун олдин, 12 миллион аҳолиси бўлган Ухан шаҳрида аҳолини мунтазам текшириш пайтида иккита асимптоматик ҳолат аниқланган.

Кейин бу икки шахснинг алоқа занжирида касаллик белгилари бўлмаган яна иккита ташувчи аниқлангандан сўнг, расмийлар зудлик билан карантин эълон қилди.

Пандемия бошланганидан бери Хитой коронавирусга қарши қатъий сиёсат олиб борди.

Натижада, Хитойнинг расмий статистик маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирусдан вафот этиш даражаси дунёнинг аксарият мамлакатларига қараганда пастроқ, аммо шаҳарлар ва ҳудудларнинг тез-тез блокировка қилиниши одамларга, бизнесга ва умуман иқтисодиётга зарар келтирмоқда.

Фото: reuters.com

Сўнгги хабарлар
telegram