Угандада 70 ёшли аёл эгизак фарзандларни дунёга келтирди

Угандалик 70 ёшли аёл ЭКО ёрдамида ҳомиладор бўлиб, эгизаклар туғди. У Африкада фарзанд кўрган энг кекса аёл бўлди, деб хабар беради Kazinform агентлиги BBCга таяниб.

Угандада 70 ёшли аёл эгизак фарзанд дунёга келтирди
Фото: pixabay.com

Уганда пойтахти Кампала шаҳридаги Халқаро аёллар касалхонаси ва Репродуктив тиббиёт марказида Сафина Намуквая бир ўғил ва бир қиз дунёга келтирди.

Сафина Намукваянинг NTV телеканалига айтишича, бу унинг уч йил ичида иккинчи туғишидир. 2020 йилда у қиз туғди.

Унинг қўшимча қилишича, ҳомиладорлик даврида жуда кўп қийинчиликларни бошидан кечирган, жумладан, болаларнинг отаси ҳам кетган.

Шунингдек, у болаларни тарбиялаш билан қандай шуғулланишини билмаслигини айтди, лекин йиллар давомида фарзанд кўрмаганлиги учун масхара қилинганидан кейин уларга эга бўлганидан хурсанд.

Сўнгги хабарлар