12:55, 23 Февраль 2022 | GMT +5
UEFA Чемпионлар лигаси: «Челси» ғалаба қозонди, «Ювентус» дуранг ўйнади
NUR-SULTAN. Кazinform – 22 феврал куни UEFA Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи доирасида яна иккита ўйин бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шу куни «Вильярреал» (Испания) ва «Ювентус» (Италия), «Челси» (Англия) ва «Лилль» (Франция) жамоалари ўзаро куч синашди.
«Вильярреал» – «Ювентус» учрашуви 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Италия терма жамоасидан Душан Влахович 1-дақиқада гол урган бўлса, испан клубидан Дани Парехо гол билан жавоб қайтарди.
«Челси» ўз майдонида «Лилль»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Англия клубидан Кай Хаверц 8-дақиқада, Кристиан Пулишич 63-дақиқада гол уришди.
Жавоб ўйини энди 16 мартга белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 23 феврал куни «Бенфика» (Португалия) ва «Аякс» (Голландия), «Атлетико» (Испания) ва «Манчестер Юнайтед» (Англия) клублари тўқнаш келишади.
Муаллиф: Адилжан Умбет