Ҳудудий ОТМлар базасида ягона инновацион экотизим яратилади

None
ASTANA. Kazinform – Парламент палаталарининг қўшма мажлисида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ҳудудий олий таълим муассасалари базасида ягона инновацион экотизим яратиш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатимизни инновацион ривожлантириш учун Астана ва Алмати шаҳарларида зарур экотизимни шакллантиришга аҳамият бериляпти. Бироқ бу билан чекланиб қолмаслик керак. Ҳудудларга келганимда доимо истеъдодли ва тез фикрлайдиган, яъни ижодкор фуқароларни учратиб тураман. Уларнинг ўз салоҳиятини тўлиқ очиб бериши учун шарт-шароит яратишимиз керак», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари бу борада вилоят олий таълим муассасаларидан фойдаланишни таклиф қилди.

«Уни реал сектор билан яқин ҳамкорликда амалга ошириш керак. Бу ишларни ҳар бир вилоят марказида олиб бориш керак. Астана хаби тажрибасидан кенг фойдаланиш керак», - деди Президент.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар
telegram