Учинчи Еxit poll натижаларини «СОЦИС-А» институти эълон қилди

None
ASTANA. Kazinform – «КТК» телеканалида Қозоғистон Парламенти Мажилиси навбатдан ташқари депутатлар сайловининг навбатдаги Еxit poll натижаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«СОЦИС-А» комплекс ижтимоий тадқиқот институти томонидан ўтказилган Еxit poll натижаларига кўра, партиялар ўртасида овозлар қуйидагича тақсимлаган:

1. Amanat партияси - 54,42%%,

2. «Ауыл» Халқ демократик партияси – 10,21 фоиз,

3. Respublica партияси – 8,79%,

4. Қозоғистон Халқ партияси – 6,89%,

5. «Байтақ» яшиллар партияси – 2,17%,

6. Қозоғистон «Ақ жол» демократик партияси – 8,21%,

7. Миллий социал-демократик партия – 4,91%,

Шунингдек, бюллетень олган сайловчиларнинг 4,4%и кўрсатилган номзодларнинг барчасига қаршилигини билдирган.

Сўровда 312 минг сайловчи иштирок этди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram