Уч йилда Қозоғистонда 9 та янги сув омбори қурилади

KÓKSHETAÝ. Kazinform – 2025 йилгача Қозоғистоннинг 6 та ҳудудида 9 та янги сув омбори қуриш режалаштирилган. Ақмола вилоятидаги 833 миллион куб метр сиғимга эга Бузилиқ сув омбори шулар жумласидандир. Бу ҳақда Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Вазирнинг сўзларига кўра, сўнгги 5 йил ичида Қозоғистонда 16 та гидротехника иншооти қайта тикланган.

Алмати, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қарағанди, Қизилўрда ва Туркистон вилоятларида 120 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган 16 та аҳоли пункти учун сув тошқини хавфи бартараф этилди.

2025 йилгача Ақмола вилоятида 3 та гидротехника иншооти тикланади. Хусусан, булар Астана, Қоянди ва Подлесненское сув омборларидир.

«2025 йилгача республиканинг 6 та вилоятида 9 та янги сув омбори, жумладан, Ақмола вилоятида сиғими 833 миллион куб метр бўлган Бузилиқ сув омбори қурилиши режалаштирилган», — деди экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев.

Вазирнинг сўзларига кўра, Ақмола вилоятида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ўтган йили иккита сув таъминоти иншооти қурилиши якунланган.

«Ўтган йили Макинск гуруҳ сув қувури ишга туширилди. Натижада 18 минг аҳоли истиқомат қилувчи Макинск шаҳрида сув таъминоти яхшиланди. Шунингдек, 16 км узунликдаги Нура гуруҳ сув қувурининг 9 та авария участкасини реконструкция қилиш ишлари якунланди. 2025 йилгача Нура гуруҳи сув таъминоти тизими сезиларли даражада эскирганлиги сабабли уни реконструкция қилишни тизимли ва босқичма-босқич амалга оширишни режалаштирганмиз», — деди Серикқали Брекешев.

Муаллиф: Аслан Оспанов

Сўнгги хабарлар