Twitter ўз логотипидаги қуш тасвирини алмаштирди
Ушбу ўзгариш доимий равишда амалга оширилганми, ҳозирча аниқ эмас.
Ижтимоий тармоқ блогида, Twitterнинг қўллаб-қувватлаш саҳифасида, шунингдек, ижтимоий тармоқ эгаси Илон Маскнинг саҳифасида бу масала бўйича ҳеч қандай изоҳ берилмаган.
Bloomberg маълумотларига кўра, ўзгартириш киритилгандан сўнг Binance криптовалюта биржасида Dogecoin қиймати 30 фоизга ошган.
Маск ўзининг Twitterда Dogecoin ҳақида бир неча бор ижобий фикр билдирган. Шундай қилиб, 2021 йил апрель ойи бошида у «Dogecoinни Ойга учириш»га ваъда берди ва май ойида ўзининг SpaceX компанияси ушбу криптовалюта билан тўлиқ тўланган шартнома асосида 2022 йилда Ойга сунъий йўлдош жўнатишини тушунтирди. 2022 йил январь ойида Маскнинг бошқа компанияси Tesla ўзининг баъзи маҳсулотлари учун тўлов сифатида Dogecoinни қабул қилишини эълон қилди.
2022 йил сентябрида инвесторлар Маск ва унинг қатор ҳамкорларини Dogecoin криптовалютаси нархини икки йил ичида атайлаб 36 минг фоизга оширганликда айблади.