09:34, 23 Январь 2023 | GMT +5
Туркманистонда халқ ҳокимиятининг олий вакиллик органи ташкил этилди
ASTANA. Kazinform – Туркманистонда халқ ҳокимиятининг олий вакиллик органи – Халқ маслаҳати ташкил этилди, дея хабар беради Kazinform «Туркманистон сегодня» ахборот агентлигига таяниб
Нашрнинг ёзишича, 21 январ куни Туркманистон Миллий Генгеши (парламенти) ва мамлакат жамоатчилиги вакилларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтган ва унда икки палатали парламентни бир палатали қилиб қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Мамлакат конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги тегишли қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун президент Сердар Бердимуҳамедовга юборилди. Давлат раҳбари тасдиқлади ва имзолади.
Халқ ҳокимияти олий органига республиканинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бошчилик қилмоқда ва парламент аъзолари унга миллий етакчи мақомини беришни режалаштирмоқда.
Фото: tdh.gov.tm