Туркиянинг марказий қисмида 4,3 магнитудали зилзила юз берди

None
KONYA. АNADOLY-Кazinform - Туркиянинг марказий қисмида жойлашган Коня провинциясида 4,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ушбу мамлакатнинг фавқулодда вазиятлар зарарларини бартараф этиш агентлиги (АFAD) маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Anadolyга таяниб.

Зилзила жума куни соат 17:10 да қайд этилган. Зилзила ўчоғи Эрегли туманида 7 км чуқурликда жойлашган.

Коня маъмуриятининг Тwitter саҳифасида эълон қилинган маълумотларга кўра, қурбонлар бўлмаган ва биноларга зарар етмаган.

Эслатиб ўтамиз, 20 феврал куни Дефне туманида содир бўлган 6,4 магнитудали зилзила оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 562 нафар аҳоли тан жароҳати олган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, 6 феврал куни Туркиянинг Қаҳраманмараш провинциясида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 42 310 нафарга етди.


Сўнгги хабарлар