Туркиянинг “Baykar” компанияси 2025 йил коинотга йўлдош учирмоқчи

коинот
Фото: ЎзА

Дунёда энг йирик учувчисиз учар қурилма ишлаб чиқарувчилардан бири – Туркиянинг “Baykar” компанияси 2025 йил коинотга ўзининг илк йўлдошини олиб чиқиш режасини эълон қилди. Бу ҳақда куни кеча корхона директорлар кенгаши раиси Салжуқ Байроқдор маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.

– Фазовий ташаббуслар устида олиб бораётган ишимиз 1 ярим йилдан буён давом этяпти, – деди у “Akşam” газетасига. – Биз ҳамма бораётган томонга юрмаймиз, келажакка қараймиз ва пойгага ҳозирдан тайёрланамиз. Ҳозир паст орбитали жамоа йўлдоши ва орбитал транспорт воситаси устида иш олиб боряпмиз. 2025 йил биринчи йўлдошни коинотга жўнатамиз. Компаниямиз глобал навигация тизими ва махсус алоқа иловаси учун инновацион ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлайдиган сунъий йўлдош яратади.

Сўнгги хабарлар