Туркиядаги тоғ-чанғи курортидаги ёнғин: қурбонлар сони 76 кишига етди
ASTANA. Kazinform - Сешанбага ўтар кечаси Туркиянинг Болу провинциясидаги Карталкая тоғ-чанғи курортидаги меҳмонхонада ёнғин содир бўлди, дея хабар беради Kazinform агентлиги BBCга таяниб.
“Ҳалок бўлганлар сони 76 кишига етди”, - деди ички ишлар вазири Али Ерликая.
Аввалроқ 51 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Жабрланганларнинг айримларининг аҳволи оғир.
Ёнғин маҳаллий вақт билан 03:27 да (Москва билан бир хил) 12 қаватли (бошқа маълумотларга кўра, 11 қаватли) Grand Kartal меҳмонхонасида бошланган. Ҳодиса юз берган пайтда меҳмонхонада 200 дан ортиқ одам бўлган.
Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Адлия вазири Йилмаз Тунч, терговга прокуратура қўшилганини айтди. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Туркияда бир кунлик мотам эълон қилинди.