Туркиядаги президентлик сайлови: овозларнинг 99,38 фоизи санаб чиқилди

None
АNKARА. Kazinform - Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда бўлиб ўтган президентлик сайловида 99,38 фоиз овоз санаб чиқилди, дея хабар беради Кazinform ТRТ телеканалига таяниб.

Режеп Таййип Эрдоған 49,42 фоиз, Республика Халқ партияси номзоди Кемал Қиличдорўғли 44,95 фоиз овоз тўплади. Президентликка учинчи номзод - «ATA Alliance» вакили Синан Оган 5,20 фоиз овоз олди.

Сайловчиларнинг 87,21 фоизи иштирок этди.

Сўнгги хабарлар