Туркиядаги 163 та ўрмон ёнғинларининг аксарияти ўчирилган

NUR-SULTAN. ANADOLY -Kazinform - Туркия ўт ўчирувчилари ўтган ҳафта давомида мамлакатдаги ўрмон ёнғинларининг кўп қисмини ўз назоратига олишди, деб хабар беради Kazinform Anadoly ахборот агентлигига таяниб.
None
None

Бу ҳақда сешанба куни ўтказилган брифингда Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли маълум қилди.

«28 июлдан 3 августгача мамлакатнинг 38 провинциясида содир бўлган 163 ёнғиннинг 152 таси ўчирилди», - деди вазир.

Вазирнинг айтишича, табиий офатга қарши курашга 16 та самолёт, 9 та учувчисиз учиш аппарати, 51 та вертолёт, битта учувчисиз вертолёт, 805 та автоцистерна, 155 та экскаватор ва 5200 та махсус ходимлар жалб қилинган.

Пакдемирли, ўрмон ёнғинларини ўчиришда иштирок этадиган амфибия самолётлари сони 3 тадан 6 тага, вертолётлар сони 45 тадан 57 тага кўпайганини қўшимча қилди.

Унга кўра, ёнғинни ўчиришга жами 72 та самолёт жалб қилинган.


Сўнгги хабарлар