Туркияда зилзила қурбонлари сони кундан-кунга ортиб бормоқда

АNKARA. АNADOLY-Кazinform – Туркиянинг Қаҳраманмарас провинциясида содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3381 кишига етди, 20426 киши жароҳат олди, дея хабар беради Кazinform Anadolyга таяниб.
None

Воқеа жойида 24 мингдан ортиқ қутқарувчи кечаю кундуз ишламоқда.

Аввалроқ Туркия вице-президенти Фуат Оқтай вайроналар остидан 7840 киши қутқарилганини маълум қилганди. 338 минг киши ётоқхоналар, университетлар ва бошпаналарга жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари зилзила оқибатларини бартараф этиш учун Алматидан Туркияга жўнаб кетган эди.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли топшириқ берди. Аввало, борт Газиантеп шаҳрига боради.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда зилзила қурбонлари сони 3 минг нафарга етган.

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған мамлакат жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзилага боғлиқ 12 февральгача етти кунлик миллий мотам эълон қилди.



Сўнгги хабарлар