Туркияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси: 10 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жабрланди

Туркияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси
Фото: TRT Haber

Туркиянинг шимоли-ғарбий қисмида Сакарья вилояти яқинида йирик бахтсиз ҳодиса юз берди, ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ва жароҳатланди, деб хабар беради Каzinform агентлиги.

Бугун эрталаб соат 04:36 да (Астана вақти билан 07:36) Текелер туманидаги “Сакарья-Шимолий Мармара” трассасида содир бўлган 7 та автомобиль иштирокидаги занжирли ЙТҲ натижасида 10 киши воқеа жойида ҳалок бўлди, 59 киши жароҳат олди, улардан 8 нафарининг аҳволи оғир.

Жабрланганларнинг баъзилари ўз автомобилларидан йўл четига чиқиши оқибатида ҳалок бўлган. Уларни бошқа машина уриб юборган.

Туркияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси
Фото: TRT Haber
Туркияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси
Фото: TRT Haber

Воқеа жойини кўздан кечирган вилоят губернатори Я.Карадениз, жабрланганлар турли шифохоналарда даволанаётганини, улардан 2 нафари Коджаэлидаги тиббиёт муассасаларига, қолганлари эса Сакарья маркази ва вилоятларида эканини айтди.

– Тахминларга кўра, енгил машина дастлаб юк машинасига урилган. Кейин унга бошқа машиналар келиб урилган”, – дейди губернатор.

Туркия транспорт ва инфратузилма вазири А.Уралоглунинг маълум қилишича, воқеа жойига зудлик билан тезкор гуруҳлар юборилган. Магистраль йўлда барча зарур эҳтиёт чоралари кўрилди.

Туркияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси
Фото: TRT Haber
Туркияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси
Фото: TRT Haber

Туркия соғлиқни сақлаш вазири Ф.Кожа ўз баёнотида жабрланганларнинг 30 та тез ёрдам машинасида шифохоналарга етказилганини қайд этди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲда учта автобус, юк машинаси ва яна учта транспорт воситаси иштирок этган. Ҳодисага қуюқ туман сабаб бўлиши мумкин.

Туркия адлия вазири Й.Тунч, ўз навбатида, мамлакат бош прокурори ўринбосари бошчилигида ЙТҲни тергов қилишда 3 нафар прокурор иштирок этганини маълум қилди.

Минтақада одамлар ҳамон касалхоналарга ётқизилмоқда. Яраланганлар ва ҳалок бўлганлар орасида бошқа мамлакатлардан келган сайёҳлар, бор-йўқлигига аниқлик киритилмаган.

Автомашиналар йўлдан чиқарилиб, тозалаш ишлари олиб борилгандан сўнг транспорт ҳаракати учун ёпилган йўлнинг Истанбул йўналиши очилди.

Сўнгги хабарлар