Туркияда вайрон бўлган турар-жой бинолари бўйича ҳибсга олинганлар сони 269 нафарга етди

None
ASTANA. АNADOLY – Кazinform – Туркиянинг Қаҳраманмараш провинциясида февраль ойида содир бўлган зилзила оқибатида вайрон бўлган биноларга алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинганлар сони 269 нафарга етди, дея хабар бермоқда Кazinform Анадолу агентлигига таяниб.

Бош прокуратура томонидан инсон ўлимига сабаб бўлган сифатсиз қурилишда 1068 нафар одамнинг иштирок этгани аниқланди. 320 нафар гумонланувчи мамлакатдан чиқмаслик тўғрисидаги тилхат асосида қўйиб юборилди.

Шунингдек, 228 нафар гумонланувчини қўлга олишга буйруқ берилса, 106 нафар гумондорни ҳибсга олиш тўғрисида ордер чиқарилди.

Аниқланишича, гумонланувчиларнинг 43 нафари вафот этган, 14 нафари хорижда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда зилзила натижасида вайрон бўлган уйлар ишига алоқадорлиги учун 247 киши ҳибсга олингани хабар қилинганди.

6 февраль куни эпицентри Қаҳраманмарашда бўлган Туркияда 7 магнитудадан ортиқ иккита зилзила қайд этилди. Юзлаб афтершок содир бўлган зилзила мамлакатнинг 10 провинциясида ва қўшни мамлакатларда, жумладан Сурияда ҳам сезилган. Кейинги маълумотларга кўра, вайронкор зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 46 104 кишига етган.

Вайроналар остидан қидиришда 88 мамлакатдан 11 минг қутқарувчи иштирок этди, улар орасида қозоғистонликлар ҳам бор. Зилзила оқибатида Туркияга етказилган зарар 100 миллиард доллардан ошиши мумкин. Бу ҳақда БМТ Тараққиёт дастурининг Туркиядаги вакили Луиза Винтон маълум қилди.

Фото: aa.com.tr

Сўнгги хабарлар
telegram