Туркияда циклон туфайли илк қор ёғди

Шаҳарда кун давомида ҳаво ҳарорати 10 даражадан кўпроқ пасайди. Термометрлар плюс 15 даражадан плюс 3 даражага тушишни кўрсатди. Шамолнинг тезлиги соатига 60 километрга етади.
Йени Шафак газетасининг хабар беришича, Чамлижа тепалигининг Картал, Пендик, Тузле, Умрание, Аташеҳир ва Ускудар туманларида қор ва ёмғир ёғмоқда. Бундан ташқари, Силиври, Буюкчекмеже, Бейликдузу, Авчилар, Эсенюрт ва Кагитҳанеда ҳам қор кузатилмоқда.
Туркия метеорология бош бошқармаси маълумотларига кўра, 10 январь, чоршанба куни қор ёғмайди, аммо ёмғир 11 январь, пайшанба куни давом этади.
15 январь, душанбагача об-ҳаво ўзгармайди. Провинцияда сув тошқини ва йўл ҳаракати тўхташи мумкин. Қор туфайли сув омборларидаги сув сатҳи 53 фоиздан ошди.
Ўтган август ойида Туркияда сўнгги 33 йилда кузатилмаган қурғоқчилик бўлди. Мамлакат ҳудудининг салмоқли қисми фавқулодда ҳолат зонасига кирди. Октябрь ойи ҳолатига кўра, Истанбулни таъминловчи сув омборларидаги сув заҳиралари даражаси 48,5 фоиздан 20,6 фоизга камайди. Туркия ҳукумати фуқароларни сувни тежашга чақирди. Анталия шаҳрига ичимлик суви танқислиги таҳдид солмоқда.