Туркияда маймун чечаги билан касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда

ANKARA. Kazinform – Туркиялик шифокорлар мамлакатда маймун чечагини юқтирган 5 та ҳолатни аниқладилар. Беморларнинг тўрт нафари тузалиб кетди, бир бемор эса изоляцияда қолмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатда ушбу касалликка чалинган 5 та ҳолат қайд этилган.

Беморлардан бири жамиятдан изоляция қилинган ва зарур тиббий ёрдам олмоқда.

Тўрт киши тўлиқ тузалиб, шифохоналардан чиқарилди. Касал одамлар билан алоқада бўлган кишиларда касаллик белгилари йўқ.

Мутахассислар динамик мониторинг ўтказдилар, ушбу босқичда бошқа инфекция ҳолатлари аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 27 июл ҳолатига кўра, дунёнинг 80 га яқин давлатида, асосан Нигерия ва Конгода 20 мингга яқин юқтириш ҳолатлари қайд этилган.

Бразилия, Испания ва Ҳиндистонда маймун чечаги билан боғлиқ ўлимлар қайд этилган, бу Африкадан ташқарида биринчи ўлимдир.

Шу билан бирга, туркиялик мутахассисларнинг ишончи комилки, аввал ишлаб чиқилган маймун чечагига қарши вакциналар вирусдан 85 фоиз ҳимоя қилади ва эмлаш ҳар қандай эпидемиянинг олдини олишда муҳим қадамдир.

Муаллиф: Ақжигит Чукубаев

Сўнгги хабарлар