Туркия ва Ўзбекистон Абай вилоятидаги ёнғинни ўчиришда ёрдам таклиф қилди

ASTANA. Kazinform – Туркия ва Ўзбекистон Абай вилоятидаги ёнғинни ўчиришда ёрдам таклиф этди. Бу ҳақда ОАВ вакиллари билан ўтказилган матбуот анжуманида ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: t.me/qr_tjm

Расмий вакилнинг сўзларига кўра, Қозоғистон табиий офатни жиловлай олмаса, ташқаридан ёрдам сўрашга мажбур бўлади.

«Ҳозирча биз бундай ёрдам сўрамаяпмиз. Эшитишимча, 1-2 давлат ёрдам беришга тайёрлигини билдирган. Хабарингиз бор, ҚР Президенти ва Ташқи ишлар вазири мамлакат раҳбарлари ва Ташқи ишлар вазирлари билан телефон орқали гаплашди», – деди Айбек Смадияров. Шунингдек, у Туркия ва Ўзбекистон ёрдам таклиф қилган давлатлар эканини тасдиқлади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар