Туркия ҳукумати Қозоғистондаги ўрмон ёнғинларида қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди
«Абай вилоятидаги ёнғинлар натижасида 14 нафар ўрмончи ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Дўст ва қардош Қозоғистон халқига ва ҳукуматига ҳамдардлик билдирамиз», - дейилади вазирлик Twitterда.
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 12 июнни Абай вилоятидаги ўрмон ёнғинида ҳалок бўлганлар хотираси учун умуммиллий мотам куни деб эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Батпаев ўрмон хўжалиги ҳудудида 0,3 гектар майдонда дарахтлар ёнғинлари содир бўлган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, шамол ва иссиқлик туфайли ёнғинни ўчириш қийин.
Абай вилоятидаги ёнғинда 14 нафар ўрмончи ҳалок бўлди. Ҳудуддаги ёнғин туфайли 316 киши эвакуация қилинган. Ҳукумат ва Абай вилояти ҳокимлигига ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига барча зарур ёрдамни кўрсатиш топширилди.
Ёнғин туфайли эвакуация қилинган аҳоли учун Семейда 9та пункт тайёрланди.
Шунингдек, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 11-13 июнь кунларига мўлжалланган Вьетнамга расмий ташрифини қолдирди.