Туркия Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни тантанали равишда қарши олди

NUR-SULTAN. Kazinform – Туркия Президент саройида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Туркия Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни тантанали равишда қарши олди

Фахрий қоровул бошлиғи икки давлат раҳбарларига ҳисобот берди, Қозоғистон ва Туркия мадҳиялари янграгандан сўнг Қасим-Жомарт Тоқаев ва Режеп Таййип Эрдоған расмий делегациялар аъзоларини таништирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан кичик гуруҳда музокара бошлади.







Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Туркия Республикасига давлат ташрифи Туркия Республикаси асосчиси ва биринчи Президенти Мустафо Камол Отатурк руҳига ҳурмат бажо келтириш билан бошланди.