Туркия Қора денгизда янги газ конини топди

ANKARA. Kazinform – Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған душанба куни Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида Қора денгиздаги Туркия ҳудудий сувларидаги табиий газ заҳиралари 710 миллиард куб метргача кўпайганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform туркиялик sabah.com. порталига таяниб.
None

«Фотиҳ» бурғулаш кемамиз сув остида 3023 метр чуқурликда 58 миллиард куб метр газ топди. Шундай қилиб, янги қудуқ билан биргаликда газ конлари заҳиралари 170 миллиард куб метрга ошиб, 710 миллиард куб метрга етди. Халқаро бозорларда улар 1 триллион долларга баҳоланмоқда», — деди Эрдоған.

Қора денгиздаги энг катта кон Сакарья бўлиб, унинг заҳиралари 400 миллиард куб метрдан ошади.

Аввалроқ Anadolu хабар қилганидек, Қора денгиздаги Сакарья конидан газ 2023 йилнинг 1-чорагидаёқ Туркиядаги истеъмолчиларга оқиб кела бошлайди. Бу ҳақда Президент Режеп Таййип Эрдоған кондан табиий газ етказиб бериш учун денгизга биринчи қувурни ишга тушириш маросимида айтиб ўтди. Биринчи босқичда кунига 10 миллион куб метрга яқин газ қазиб олинади.

Президент Эрдоған, Туркия 2026 йилгача Сакарья конида табиий газ ишлаб чиқаришнинг максимал даражасига етишни режалаштираётганини қайд этди.

Президент Эрдоған Туркиянинг дунёда учта бурғулаш ва иккита сейсмик тадқиқот кемасидан иборат ўз бурғулаш флотига эга бўлган саноқли давлатлардан бири эканлигини таъкидлади.

Фото Anadolu


Сўнгги хабарлар