17:48, 19 Октябрь 2022 | GMT +5
Туркия, АҚШ ва Покистон Қозоғистонга танкерлар ва ҳарбий кемалар қуришни таклиф қилмоқда
ASTANA. Kazinform - Транспорт қўмитаси раиси ўринбосари Қасим Тилеповнинг маълум қилишича, Туркия, АҚШ ва Покистон компаниялари Қозоғистонга танкерлар ва ҳарбий кемалар қуришни таклиф қилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Биз Транскаспий йўналишларини ривожлантириш учун маҳаллий кемасозлик саноатини яратишга ҳаракат қилмоқдамиз. Хусусий паром паркини қуриш ва танкерлар флотини яратиш, шунингдек, ҳарбий мақсадларда кемалар қуриш зарурияти мавжуд. Туркиянинг Asfat, HGS Shipyard ва ESET компаниялари, Покистоннинг Habib Syndicate, Американинг Vagenborg Deniz компаниясидан таклифлар олдик»
, — деди Қасим Тилепов.
Қўмита вакили Қозоғистон томони соҳани ривожлантиришга қаратилган ҳар қандай сармоявий лойиҳани алоҳида муҳокама қилишга тайёрлигини таъкидлади.
«Биз инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш ва транспорт соҳасини ривожлантириш учун инвестицияларни жалб қилишдан манфаатдормиз ва алоҳида лойиҳаларни батафсилроқ муҳокама қилишга тайёрмиз»
, - деди у «Kazakhstan Global Investment Roundtable-2022» глобал сармоявий давра суҳбатининг умумий йиғилишида.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай