Туркий давлатларнинг Инвестиция жамғармаси тузилади

TASHKENT. Kazinform - Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлар Инвестиция жамғармасини ташкил этишга келишиб олдилар, Самарқандда бўлиб ўтган йиғилишда Туркий Давлатлар Ташкилотига (ТДТ) аъо давлатлар иқтисодиёт ва савдо вазирлари томонидан келишув имзоланди. Бу ҳақида чоршанба куни журналистлар учун брифингда ЎР Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ЎР Инвестициялар ва ташқи савдо вазирилигига таяниб.
None

Вазирнинг айтишича, транспорт йўлаклари, божхона ва чегара ўтказиш пунктлари ҳамда логистика марказларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун ТДТга аъзо давлатлар ва кузатувчиларнинг ягона ёндашуви бўйича келишувларга эришилган.

Унинг сўзларига кўра, бўлажак ТДТ саммити доирасида ташкилот мамлакатлари ўртасидаги савдода миқдорий ва тарифсиз чекловларни бартараф этишга ёрдам берадиган «Савдони осонлаштириш стратегияси» имзоланади.

Эслатиб ўтамиз, ТДТ саммити 11 ноябр куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

2021 йил ноябригача Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) деб номланган Туркий давлатлар ташкилоти 2009 йил октябр ойида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия ўртасида имзоланган келишувга мувофиқ ташкил этилган. 2018 йилда Ўзбекистон ташкилотга аъзо бўлди. Венгрия ва Туркманистон ташкилотда кузатувчи мақомига эга.

Фото: ЎР Инвестициялар ва ташқи савдо вазирилиги сайти


Сўнгги хабарлар