10:45, 15 Ноябрь 2021 | GMT +5
Туркистондаги марафонда 19 та давлатдан 5 мингга яқин спортчи қатнашди
TÚRKİSTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Туркистон – туркий дунёнинг маънавий пойтахти» бўлиши муносабати билан «Turkistan International Marathon» халқаро марафони ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Очилиш маросимида иштирок этган Туркистон шаҳрии ҳокими Нурбол Турашбеков ривожланаётган юртда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, соғлом авлодни вояга етказиш масаласи доимо устувор аҳамият касб этишини таъкидлаб, тадбир иштирокчиларига муваффақият тилади.
Марафончилар 3, 10, 21, 42 километр масофага югуришди. Карвон Сарой мажмуаси олдидан старт олиб, Б.Саттарханов шоҳ кўчаси бўйлаб Чимкент йўналиши бўйича Ж.Майкотов кўчасигача бўлган масофани босиб ўтди.
Тадбирда 19 та давлатдан 5 мингга яқин спортчи иштирок этди. Жумладан, 3000 нафар спортчи онлайн тизимда ўз мамлакатларида югуришди ва марафонда иштирок этишди.
Ғолибларга пул мукофотлари топширилди.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев