Туркистонда коронавирусга қарши энг яхши курашган тиббиёт ходимлари мукофотланди

TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида COVID-19 пандемиясига қарши курашда ўзини кўрсатган тиббиёт ходимлари мукофотланди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Вилоят бош шифокори Марат Пашимов ҳудуддаги эпидемиологик вазиятни барқарорлаштиришга катта ҳисса қўшган тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдирди ва табриклади. Вилоят клиник шифохонаси шифокори Вячеслав Цой – энг яхши шифокор, Туркистон шаҳар марказий касалхонаси ҳамшираси Эльмира Сеитова – энг яхши ҳамшира деб топилди.

№ 1 сонли вилоят перинатал маркази – энг яхши тиббиёт муассасаси деб топилди.

«Коронавирус мамлакатимиз учун катта хавф туғдирди. Маълумки, ўтган йил кенг аҳоли учун, айниқса соғлиқни сақлаш ходимлари учун қийин бўлди. Ишонаманки, бу нафақат менинг мукофотим, балки барча ҳамкасбларимга кўрсатилган ҳурмат ифодасидир», - деди Туркистон марказий касалхонаси ҳамшираси Э.Сеитова.



Сўнгги хабарлар