20:10, 30 Июль 2021 | GMT +5
Туркистонда қадимги туркий даврга оид тош ҳайкал топилди
TURKISTAN. Kazinform - Туркистон вилоятида қадимги туркий даврга оид тошдан ясалган ҳайкал топилди, деб хабар қилди Kazinform Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети профессори Мухтор Қожага таяниб.
-Яқинда Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети Археология институти ходимлари Туркистон вилоятининг қуёшли даштларида қадимий артефактни кўришга шошилди. Бир қарашда, махсус бош кийимли ҳайкал «қадимги туркларнинг худоси - Умай она, ёки қадимги шаман - руҳонийни ифодалайди», деб ўйлаймиз. Биз тадқиқот ўтказамиз ва натижаларини эълон қиламиз. Бизга бундай ёдгорликни ва у дастлаб қаердан топилганлигини кўрсатган Сапарбек Асқарбекулидан алоҳида миннатдормиз «, - деб ёзган Мухтар Қожа ўзининг Fasebook саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, ёдгорликнинг асосий қисми тўлиқ сақланиб қолган.