Туркистонда 80 минг ўқувчига планшет ва ноутбук берилади

None
None
TURKISTAN. Kazinform - Бугунги кунда Туркистон вилоятида 912 та умумтаълим мактаби мавжуд бўлиб, уларда 502 737 нафар бола ўқийди. Уларнинг 446 109 нафари (89,0%) масофадан ўқимоқда, деб хабар берди Kazinform Туркистон вилояти Ҳудудий коммуникациялар хизматига таяниб.

Масофадан ўқитишни таъминлаш бўйича дастлабки мониторингга кўра, вилоятда 79214 ўқувчи компьютер ва планшетларга муҳтож.

Шу мақсадда Қозоғистон Республикаси Ҳукумати захирасидан 57190 дона (7711 дона планшет, 5952 компьютер, 43527 та ноутбук) компьютер қурилмалари сотиб олинди, улардан 4000 таси ўқув йилининг биринчи ойида ўқувчиларга тарқатилди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 6 октабрида қолган 3711 та планшет қабул қилинди ва 2 ой давомида «Таълим» тарифига эга сим-карталар (теле-2, билайн, актив, алтел) бириктирилди.

Жорий йилнинг 30 октябрига қадар ҳукумат резервидан 49 479 та қурилма (5 952 та компютер, 43 527 та ноутбук) сотиб олинади.

Масофадан ўқитишни самарали ташкил этиш мақсадида сотиб олинган компьютерлар ва ноутбуклар асосан кам таъминланган ва кўп болали оилаларга, етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларга, алоҳида таълим эҳтиёжларига эга болаларга тарқатилади. Ҳар бир талабага жиҳозларни етказиб беришни Туркистон вилояти кадрларни ривожлантириш бошқармаси томонидан ташкил этилган етакчи гуруҳ аъзолари назорат қилади.

Сўнгги хабарлар
telegram