Туркистонда 570 ўринга мўлжалланган кўп тармоқли шифохона фойдаланишга топширилади
Шунингдек, келгуси йилда вилоят марказида 570 ўринга мўлжалланган кўп тармоқли шифохона фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда брифингда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Марат Пашимов маълум қилди. Унга кўра, вилоятда 43 та тиббиёт ташкилоти мавжуд.
«Соғлиқни сақлаш тизимига давлат томонидан катта эътибор қаратилиб, етарлича молиявий ёрдам кўрсатилмоқда. Масалан, вилоятдаги тиббиёт муассасаларининг эскириши 58,1 фоизни ташкил этди. Шу муносабат билан 2020 йилда туман ва шаҳарлардаги поликлиникалар ва шифохоналарни капитал таъмирлаш учун вилоят бюджетидан 809,5 миллион тенге маблағ ажратилди. Натижада 2021 йилда 5 та объект таъмирланди, 7 та объектда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, давлат-хусусий шериклик доирасида 7 та тиббий ва акушерлик пункти қурилмоқда», – деди Марат Пашимов.
Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи 2020 йилда жами трансферт ҳисобига тиббий асбоб-ускуналар харид қилиш учун 2,5 миллиард тенге ажратилганлигини айтди. Бу, биринчи навбатда, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, реанимация ва жарроҳлик амалиётига сарфланди.
Жорий йилда 2 та компьютер томография, анестезиология ва реанимация бўлимларини жиҳозлаш учун 392 дона, туғруқ ва болалар бўлимлари учун 87 дона тиббий асбоб-ускуналар харид қилинди.