Туркистонда 22 метр баландликдаги арча ўрнатилди

Туркистон вилоятида бош арча чироқлари ёқилди, деб хабар беради Kazinform.

Туркистонда 22 метр баландликдаги арча ўрнатилди
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Маросимда иштирок этган Туркистон шаҳар ҳокими Нурбол Турашбеков ва Туркистон шаҳар маслиҳати раиси Ғаппар Сарсенбаевлар аҳолига эзгу тилакларини етказишди.

Туркистон
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Болалар учун махсус янги йил қўшиқлари янгради, эртак қаҳрамонлари ўзгача кайфият бағишлади. 20 нафар бола Қор бободан совға олишдан хурсанд бўлди.

Шунингдек, вилоят марказида алоҳида болалар учун байрам тадбири бўлиб ўтди. “Меҳрибон юрак” акцияси доирасида ташкил этилган тантанали маросимда 120 нафар бола эртаклар оламига саёҳат қилиб, шаҳар ҳокимининг янги йил совғасини олди.

Туркистон
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Бу йил Туркистон шаҳрида янги йил арчаси учта жойга ўрнатилади. Улардан бири маънавият ва маданият маркази ҳудудига, иккинчиси “Женис” боғига жойлаштирилади. Маъмурий ва бизнес марказидаги арчанинг баландлиги эса 22 метрни ташкил қилади.

Туркистон
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Қайд этиш жоизки, бу йил байрамларни безаш учун бюджетдан маблағ ажратилмаган. Мавжуд арча ва 40 дан ортиқ мафлар аҳолига байрамона кайфият бағишлайди.

Туркистон
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги
Сўнгги хабарлар